Австралия ва Янги Зеландияда пляжлар очилди

Олам

image
Австралияликларнинг дориси коронавирусга қарши самаралими? Отабеков жавоб берди north_east

Австралияликларнинг дориси коронавирусга қарши самаралими? Отабеков жавоб берди

Австралия ва Янги Зеландияда коронавирус туфайли жорий этилган баъзи чеклов чоралари бекор қилинди. Энди ушбу мамлакатда яшовчилар дам олиш соҳилларига ҳеч қандай чекловсиз ташриф буюра оладилар. Бу ҳақда Австралия ОАВси хабар қилди.

“Бир ой олдин карантин чекловлари сабаб ёпилган пляжлар учун чекловлар олиб ташланди. Сиднейда бугун, 28 апрелдан бошлаб маҳаллий аҳоли учун пляжлар очилди“, дейилади хабарда.

Мамлакатнинг Янги Жанубий Уелс штатидаги пляжлар 1 май кунидан бошлаб катталар учун очилади. Соҳилга фақатгина 2 киши бўлиб ташриф буюриш мумкин. Болалар кириши эса тақиқланади.

Янги Зеландияда бугун, 28 апрелдан бошлаб 26 мартда кучга кирган ўзини изоляция қилиш режимининг юмшатилиши бошланди. Энди мамлакат фуқаролари маълум оммавий жойларга ташриф буюришлари мумкин.

Янги Зеландия аҳолиси, шунингдек, серфингчилари билан машҳур бўлган Крайстчерч пляжларига ҳам ташриф буюриш мумкин бўлди. Аммо мамлакатда барлар, сартарошхоналар ва кўплаб дўконлар ҳали ҳам ёпиқ. Бундай чоралар камида яна икки ҳафта давомида амал қилиши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Австралияда коронавирус билан боғлиқ 6 725 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 5 602 нафари соғайган, 84 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 039 кишини ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Янги Зеландияда касалланганлар 1 472 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганларнинг 1 214 нафари соғайган, 19 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 239 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Янги Зеландия Чекловлар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made