Австралия ўрмонларини хатарли ёнғин қамраб олди

Олам 880
image

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги ўрмонларда катта ёнғин аланга олган. Бу ҳола сентябрь ойидан бери давом этяпти. Айни вақтга келиб, ўрмон ёнғинлари кучайган. Бу ҳақда “National Geographic” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Сиднейда 2009 йилдан бери илк бор ёнғин хавфининг ҳалокатли даражаси эълон қилинган. Ҳукумат фавқулодда ҳолат жорий қилди. 2 млн одам эвакуацияга тайёрланяпти.

Ҳозиргача 1 млн гектардан ортиқ ўрмон майдони ёниб кетган. Аланга 200 та уйни қамраб олган. ОАВ маълумотига кўра, ёнғин натижасид 4 киши ва 350 та коала ҳалок бўлган.

“Тез тарқалаётган ёнғин натижасида ўрмонда яшовчи жониворлар яширинишга улгурмай зарар кўрган. Жумладан, коаланинг заиф тури ҳисобланган австралия эндемикалари ҳам”, дейилади National Geographic ахборотида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3
t
×
×