Австралия Украинага ҳарбий ёрдам юборди

Олам

image

Австралия ҳукумати Украинага 110 миллион Австралия доллари (73,5 миллион АҚШ доллари) миқдорида янги пакет, жумладан, Россия босқинидан ҳимоя қилиш учун 70 та ҳарбий машина беради. Бу ҳақда Австралия Бош вазири Энтони Албанезе бугун, 26 июн куни Канберрада бўлиб ўтган брифингида айтиб ўтган.

"Умид қиламанки, ушбу қўшимча ёрдам Россиянинг ноқонуний ва асоссиз урушида катта жасорат кўрсатишда давом этаётган Украина халқига ёрдам бериб, ҳақиқий ўзгаришларга олиб келади", деган Албанесе Канберрадаги матбуот брифингида.

Унинг сўзларига кўра, бу пакетга Россиядаги дам олиш кунларида бўлиб ўтган воқеалар сабаб бўлмаган.

"Биз бир мунча вақтдан бери бу таклиф устида ишладик",  дея таъкидлади Албанесе.

НАТОга аъзо бўлмаган давлатлар ичида Австралия Украинани қўллаб-қувватлаш борасида энг кўп ёрдам бераётганлардан бири бўлиб, Киевга ўқ-дорилар ва мудофаа ускуналари, жумладан, кўплаб Bushmaster зирҳли машиналари етказиб бермоқда. Шунингдек, Австралия Россияга алюминий оксиди ва алюминий рудаларини, жумладан, бокситни экспорт қилишни тақиқлади ва Россиянинг 1000 га яқин жисмоний ва юридик шахсларига санкция қўйган.

Маълумот учун, янги мажбуриятлар билан Австралиянинг Украина учун қилган ёрдами 790 миллион Австралия долларини, шу жумладан, 2022 йил феврал ойида можаро бошланганидан бери эса 610 миллион Австралия долларини ташкил этади.

Авазбек Мўйдинов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Австралия Украина ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made