Авиачипталар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидалари ишга тушади

Жамият

image

2020 йил 1 июлдан Uzbekistan Airways АЖ авиачипталар ва хизматлар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидаларини амалиётга татбиқ этади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга мувофиқ йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

Бундан ташқари, депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5 фоизга тенг бонус тақдим этилади. 

“Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан Uzbekistan Airways АЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways авиачипта

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг