Авиаҳалокат тафсилоти. Омон қолиш имконияти деярли йўқ – Эрон ФВВ

Олам

image

Аввалроқ, Эрон пойтахти Теҳрондаги Имом Ҳомайний халқаро аэропортидан учган Украина авиакомпаниясига тегишли самолёт кўп ўтмай ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 180 киши борлиги айтилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, PS752 рейси билан учган самолёт бортида 167 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Эрон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, авиаҳалокатда йўловчиларнинг омон қолиш имконияти деярли йўқ.

"Reuters" агентлиги  ҳаво лайнерида 170 нафардан кўпроқ одам бўлганини маълум қиляпти. Самолёт "Украина халқаро ҳаво йўллари" компаниясига тегишли бўлган. 

Ҳодиса жойида Қизил ярим ой жамияти вакиллари ҳам иш олиб боряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Авиаҳалокат

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг