Уч давлатдаги ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш учун рейслар қўйиш режалаштириляпти

Жамият

image

Аввалроқ, сайтимизда Украинанинг Днепр шаҳри Днепропетровск тиббиёт академиясида ўқувчи ва унинг битирувчилари бўлган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мурожаати эълон қилинганди. Унда талабалар Ватанга қайтишни исташини айтиб, давлат раҳбаридан ёрдам сўраганди.

Ўзбекистн Республикаси Транспорт вазирлигининг бугун, 25 июль куни берган берган маълумотига кўра, Россия, Украина ва Миср давлатига ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш учун чартер рейслар йўлга қўйиш режалаштириляпти.

“Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали Ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хорижий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Вазирлик пандемия сабаб хорижда қолиб кетган ўзбекистонлик талабаларни ортга қайтариш учун амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берган. Унга кўра, бугунгача Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск,  Истанбул каби шаҳарлардан ўзбекистонлик ёшлар Ватанга қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг