“Аварийний”нинг “аварийний” ҳолатида – депутат Навоийдаги темир билан чирмаб қўйилган мактаб ҳақида

Жамият

Навоий вилоятининг Томди туманидаги 21-мактаб “аварийный”нинг ҳам “аварийный” аҳволида. Ушбу ҳудуддан Олий Мажлисга сайланган депутат Ақшагул Тулегенова Либерал-демократик партия пресс-клубида шу ҳақ сўзлаб берди.

“Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех ва Зарафшон округидан сайланган депутатман. Таълим соҳасини яхши тушунаман. Эски Томди овулидаги 21-мактаб “аварийний” эмас, “аварийний”нинг ҳам “аварийний” ҳолатида.

У мактабга кирдимда, жоним ширинлик қилиб, йўлагидан қайтдим. Уёғига ўтмадим. Устимга қулаб тушишидан қўрқдим.

Нимага шундай мактаблар инвестиция дастурига киритилмайди-да, шароити ўртача, яна бир икки йил фойдаланса бўладиган мактаблар дастурга киритилади?

Бунинг битта сабаби бор, шароити ўртача мактаб шундан 5 йил олдин ҳам ремонтдан ўтган мактаб бу йил ҳам нари борса 500 миллион сўм билан ўтади.

21-мактаб эса таъмирланмайди, уни ўрнига фақат янги мактаб қуриш керак. У мактабни реконструкция қилиб бўлмайди. Фақат янги мактаб қуриш керак”, дея таъкидлаган депутат. 

У сўзи давомида мактаб қулаб тушмаслиги учун бутунлай темир билан чирмаб қўйилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий мактаб депутат

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг