“ATP finals” кутилмаган натижа билан якунланди

Спорт 1064
image
-

Кеча, 21 ноябрь куни Италиянинг Турин шаҳрида дунёнинг учинчи рақамли ракетка устаси германиялик Александр Зверев ва иккинчи рақамли теннисчи россиялик Даниил Медведев ўртасида АТP якуний турнирининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Зверев рақибини икки сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, йилни ғалаба билан якунлади ва теннисчилар ўртасидаги ҳисобни тенглаштирди – 6:6. Александр Зверев 1,600,000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ва 1,300 рейтинг очкосига эга бўлди.

Новак Жоковични ярим финалда мағлуб этган Александр Андре Агассининг 1990 йилда ўрнатган рекордини такрорлади. Зверев афсонавий америкалик теннисчидан кейин якуний турнирнинг ярим финал ва финал учрашувида дунёнинг биринчи ва иккинчи поғонадаги ракетка усталарини мағлуб этишни уддалади.

Эслатиб ўтамиз, икки теннисчи ушбу турнирнинг гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келган ва Медведев уч сетда рақибини мағлуб этишни уддалаган эди.

Маълумот учун, Даниил Медведев жорий йилнинг сентябрь ойида мавсумнинг энг сўнгги “Катта дубулға” турнири – US Open ғолибига айланган эди. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3
t
×