“Атлетико Мадрид” ЖЧ финалчисини сотиб олди
Спорт
−
15:50 449 1 дақиқа
Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби “Тоттенхэм” жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 28 ёшли аргентиналик футболчи “матрасчилар” билан 2031 йил 30 июнига қадар амал қиладиган шартнома имзолаган.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “Атлетико Мадрид” 2022 йилги жаҳон чемпиони учун 40 миллион евро тўлаган. Шунингдек, “Тоттенхэм” футболчининг кейинги трансферидан 15 фоиз улуш ўзида сақлаб қолган.
Маълумот учун, Ромеро 2022 йил ёзидан буён “Тоттенхэм” сафида тўп тепиб келаётган эди. Ушбу даврда ҳимоячи барча мусобақаларда 156 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, Ромеронинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.