“Атлетико Мадрид” Симеоне билан шартномани узайтирмоқчи

Спорт

image

 “Атлетико Мадрид” бош мураббийи Диего Симеоне билан янги шартнома имзолашни кўриб чиқмоқда. Ҳозирги шартнома 2027 йил ёзигача амал қилса-да, клуб раҳбарияти аргентиналик мураббий билан келажакдаги ҳамкорликни давом эттиришни хоҳламоқда. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Симеоне билан расмий музокаралар ҳали бошланмаган. Шу билан бирга, клуб унинг жамоани янада ривожлантириш лойиҳасида энг мақбул танлов бўлиб қолишига ишонади. Ушбу позицияни “Атлетико” президенти Энрике Серезо, бош директор Мигель Анхель Хиль Марин ва спорт директори Матеу Алемани ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Маълумот учун, Диего Симеоне 2011 йил декабрдан бери Мадрид клубини бошқариб келмоқда ва шу вақт ичида жамоани икки марта Ла Лига чемпионлигига олиб чиққан. Ҳозирги мавсумда “Атлетико Мадрид” 18 ўйиндан сўнг 37 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Диего Симеоне Мадрид “Атлетико Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг