“Атлетико Мадрид” футболчиси вафот этди

Спорт

image

Испаниянинг "Атлетико Мадрид" клуби академиясида таҳсил олувчи 14 ёшли Кристиан Минчола Санчес оламдан ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди. Футболчи нима сабабдан вафот этгани айтилмаяпти. Кристиан "Атлетико Мадрид" академиясида 7 ёшидан буён шуғулланиб келган. У ҳужум чизиғида ҳаракат қилган ва рақиблар дарвозасига 50 дан ортиқ тўп киритган.

"Бундай вазиятда мутлақо адолатсизлик ҳисси пайдо бўлади. Бутун оиламизнинг юраги қайғуга ботди. Сўнгги кунларда биз коронавирус пандемияси сабаб кўплаб яқинларимизни йўқотдик. У атига 14 ёшда эди", дейди "Атлетико Мадрид" президенти Энрике Сересо.

Клуб президенти Энрике Сересонинг сўзларига кўра, охирги ҳафтада бу дунёдан ўтган Кристиан Минчола Санчес вафотига мотам белгиси сифатида "Ванда Метрополитано" ("Атлетико Мадрид"нинг янги уй стадиони) стадионида клубнинг байроғи туширилди.

"Атлетико" клубининг барча аъзолари Кристианнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Испания Атлетико Мадрид Кристиан Минчола Санчес

Баҳолаганлар

512

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made