Атамбоевнинг суди келаси йилга қолдирилди

Олам 2837
image

Бугун, 26 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасида ўтиши режалаштирилган Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга оид жиноят бўйича навбатдаги сайёр суд мажлиси яна қолдирилди. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар бермоқда.

Ўтган сафар худди шу идорада ўтган суд мажлисини Алмазбек Атамбоев тарк этган эди. Судда қонундаги ўғри (вор в законе) Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши масаласи кўриб чиқилиши керак эди. 

Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесаревнинг сўзларига кўра, суд мажлиси гумонланувчилардан бирининг аҳволи оғирлашгани сабаб қолдирилган. 

“Мажлис гумон қилинувчилардан бири академик Абдуҳалим Раимжоновнинг аҳволи ёмонлашгани туфайли кўчирилди. Бундан ташқари, мажлис бошида Атамбоев норозилик белгиси сифатида суд белгиланган жойдан яна ўрнидан туриб кетди”, дейди адвокат.

Слесарев қайд этишича, навбатдаги суд келаси йил 9 январь куни бўлиб ўтади. Суд яна Миллий хавфсизлик қўмитаси биносида ўтиши кутилмоқда. Суд мажлисини Биринчи май туман туман судида ўтказиш тўғрисида илтимоснома келиб тушган. Бироқ ушбу масалани кўриб чиқиш кейинги суд мажлисига қолдирилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 2.9
t
×