Атамбоевга қарши операция, Турсуновники бўлган “KapitalBank”, суди бошланган Нафасов ва бошқа хабарлар

Жамият

Якунига етаётган 7август кунининг энг муҳим ва долзарб хабарлари билан танишинг.

Ҳайдовчиларга жариманинг 30 фоизини тўламасликка рухсат берилади

Аввалроқ, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчилар жариманинг 70 фоизини дастлабки 15 кунда тўлаган ҳайдовчилар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши ҳақида депутатлар таклиф билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев 70 фоиз жаримани вақтида тўлаган ҳайдовчиларни жариманинг 30 фоизидан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси юзасидан маълумот берди.

ИШИД Сурияда қайта тикланиш арафасида – Пентагон

“Ислом давлати” (ИШИД) террорчилик гуруҳи Ироқда мустаҳкамланяпти ва Сурияда қайта тикланиш жараёнида. АҚШ Мудофаа вазирлигининг Ироқ ва Сурияда ўтказилаётган ҳарбий операция бўйича доимий ҳисобот тайёрлаб борувчи инспекторининг навбатдаги маърузасида шу ҳақда айтилган.

Тошкент ёмғирлар мавсумида нега Венецияга айланади?

Жорий йилнинг ёғингарчиликлар мавсумида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сув тшқинлари юз бериб, шаҳар кўчаларини сув босди. Жумладан, пойтахт Тошкент шаҳри ҳам сув тошқинларидан бебахра қолмади

Ёғингарчилик мавсумида шаҳар кўчаларига нега сув тошиб кетади? Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ҳаёт Иноғомов шу ҳақда маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, янги иморатлар қурилаётганда дренаж тизими яхши ҳисобга олинмаяпти.

Тошкентда 185 минг долларлик Nissan GT-R иштирокида ЙТҲ юз берди

Кеча, 6 август куни Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Унда уч автомобиль тўқнашганини кўриш мумкин. Улардан бири мамлакатда бор-йўғи иккита бўлган Nissan GT-R автомобили. 

Ойбек Турсуновнинг компанияси “KapitalBank”нинг акцияларини сотиб олди

Ойбек Турсунов ва Исмоил Муродов таъсисчиси ҳисобланган "Promadik Invest" компанияси “KapitalBank"нинг 36 фоиз акциясини сотиб олди. “Тошкент” Республика фонд биржаси маълумотлари бу ҳақда гувоҳлик бермоқда. Бу борадаги келишувга 5 куни эришилган.

Нурхон Нафасов ва унинг ҳамтовоқлари устидан суд иши бошланди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Каратэ Миллий федерацияси собиқ президенти Нурхон Нафасов устидан суд жараёни бошланди. 

2018 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Каратэ Миллий федерациясининг собиқ раиси Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик. 

МАК самолётда намойиш қилинган беҳаё кадрларга муносабат билдирди (видео)

Ижтимоий тармоқларда самолёт бортида намойиш қилинган “Элисникида меҳмонда” (инглиз тилида “Home Again”, АҚШ, 2017) фильмидан видео парча пайдо бўлди. Кадрда қаҳрамонлар бир-биридан бўса олаётгани тасвирланган.

Мазкур хабарлар ортидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси расмий муносабат билан чиқди.

Собиқ Президентни қўлга олиш учун махсус операция бошланди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Кой Тош қишлоғида мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича операция бошланди. Атамбоевнинг уйига махсус бўлинма куч билан кирган, воқеа жойида ўқ овози ҳам эшитилган. Ким ўқ узгани номаълум. Қайд этилишича, собиқ Президентнинг тарафдорлари тошлар билан ҳимояланяпти. Вазият жуда жиддий тус олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг