Атамбоев қамоқхонадан шифохонага ўтказилди
Олам
−
30 Июнь 2020
19710Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) тергов изоляторидан шифохонага ўтказилди. Бунга Атабоевда икки томонлама пневмония аниқлангани сабаб бўлди, деб хабар бермоқда МХДҚ.
“Атамбоев ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилгач, ундан коронавирус учун таҳлил олинди. Унинг натижаси манфий бўлди. Шу куннинг ўзида шифокорларнинг онлай консилиуми ўтказилди ва унга “икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилди”, дейилади хабарда. Шифокорлар собиқ Президентни шифохонага кўчиришга қарор қилган.
МХДҚнинг таъкидлашича, сўнгги ҳафтада Атамбоев бир неча марта адвокатлар ва яқинари билан учрашган. Улар унга “қоғоз ва буюмлар” беришган. Қўмитанинг маълум қилишича, адвокатлардан бирида вирусли инфекциянинг алоҳида аломатлари аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев жорий йилнинг 23 июнь куни Бишкекнинг Первомай туман суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилиб, 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Тергов маълумотига кўра, 63 ёшли собиқ Президент ва яна 19 киши 2013 йилда жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг озод қилинишига ёрдам берган.
Алмазбек Атамбоев 2011-2017 йилларда мамлакатни бошқарган. У 2019 йилнинг 8 август куни Қўй-Тош қишлоғидаги уйида қўлга олинганди. Уни ушлаш учун махсус операция ўтказилганди.
LiveБарчаси