Атамбоев махсус рейсда Москвага учиб кетди
Олам
−
24 Июль 2019
9157Бугун, 24 июль куни Алмазбек Атамбоев Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Канр рус ҳарбий авиабазасидан махсус рейс билан Москвага учиб кетди.
Атамбоев Москвада ким билан учрашиши номаълум. Фақатгина учрашувнинг самолёт таклиф қилаётган томондан юборилгани ва учрашув юқори даражада ўтиши айтилган.
Атамбоев Россияга ёлғиз кетмади. Унга Қирғизистон социал-демократик партияси раиси вазифасини бажарувчи Асель Кодуранов, ҚСДП партияси раиси ўринбосари Муродил Мадаминов, Ирина Крамушкина, Қундуз Жолдубоева ва ҚСДПнинг Россиядаги вакили Темирлан Султонбеков ҳамроҳлик қиляпти.
Маълумот учун, Қирғизистон парламенти жорий йилнинг 27 июнь куни Алмазбек Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқи ва собиқ президент мақомидан маҳрум қилганди.
Шундан сўнг Атамбоевни тергов тортиш мумкин бўлди ва у гувоҳ сифатида кўрсатма бериш учун терговга чақирилди. Бироқ у уч марта ҳам чақириқга жавоб қайтармади.
Сўнгги бор, ҳатто, ички ишлар вазири ўринбосари келиб, Атамбоевни гувоҳ сифатида олиб кетиш учун келди. Лекин бундан ҳеч бир натижа чиқмади.
LiveБарчаси