“Астон Вилла” катта трансферларни амалга оширди
Спорт
−
02 Февраль
3272Бирмингемнинг “Астон Вилла” жамоаси Маркус Решфорд ва Марко Асенсио трансферини амалга оширишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, “Астон Вилла” клуби “Манчестер Юнайтед”да мураббий Рубен Аморим билан келиша олмаган Маркус Решфорд ва ПСЖ сафида ўйин амалиётига эга бўлмаётган Марко Асенсиони таркибга қўшиб олди.
Таъкидланишича, клуб ҳар икки футболчини ижара асосида сафига қўшиб олади. Асенсио мавсум якунига қадар, Решфорд эса сотиб олиш опцияси билан жамоага келиб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Астон Вилла” ҳужумчиси Жон Дюран “Ал-Наср”га ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси