Асосан қандай ёндош касаллиги борлар коронавирусдан вафот этади?

Жамият 13943

COVID-19 коронавирус инфекцияси бугунгача дунё бўйича 617 254 киши вафот этди. Жумладан, Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, вирус қурбонлари 100 нафарга яқинлашди.

Коронавирусдан кимлар кўпроқ ўлади? Қайси қўшимча касалликлар вируснинг ўлим даражасини ошириб юборади? “Тез ёрдам” кўрсатувининг навбатдаги сонида иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева шу саволга жавоб берди.

“Қандли диабет ва метаболик синдром бу жудаям хавфли йўлдош касалликлар. Гипертония касалликлари, инсульт, инфаркт ўтказганлар ҳам. Инфаркт бўлиб чиққан, стенд қўйишган, ҳаёти давом этган, лекин коронавирус учун шу одамларнинг қон томирари бутун бўлмаслиги мумкин. Бу васкулит касаллик. Вирус айнан қон томирларнинг ички шиллиқ қисмига жудаям катта таъсир ўтказар экан.

Шунинг учун, мен одамларни огоҳлантирмоқчиман: ўзингизга эҳтиёт бўлинглар, ниқоблар умумий гап эмас. Унинг фойдаси бор. Ёнингизда аломатларсиз ташувчи бўлса, ниқоб сиз учун катта кўмак. Шифокорга нима учун юқади, чунки у бир бемор билан эмас, кўп одамлар билан мулоқотда бўлади. Улар барчадан озгинадан вирус олиб, охир-оқибат организм бош беролмай қолади”, дейди Азиза Хўжаева.

Демак, қандли диабети бор, инсульт ва инфарктни бошдан кечирган, юрак-қон томир касалликлари бор одамлар ҳам ўзларини эҳтиёт қилишлари талаб этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 622
Рейтинг: 3
t
×