Асирларни қўйиб юборишига қараганда, Эрон билан келишса бўлади – Трамп
Олам
−
05 Июнь 2020
5234Эронда америкалик Майкл Уайтнинг қамоқдан озод қилиниши Теҳрон билан битимлар тузиш мумкинлигини кўрсатди. Ушбу фикрни кеча, 4 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
"Мен ҳозиргина Эрондаги тутқинликдан озод бўлганидан кейин, Цюрихда бўлиб турган Майкл Уайт билан телефонда гаплашдим. У Америкага самолётида АҚШдаги уйига қайтиб келади. Мен Президент бўлганимдан бери биз (АҚШга) 40 дан зиёд америкалик асир ва тутқунларни олиб келишга муваффақ бўлдик. Эронга раҳмат, бу улар билан келишиш мумкинлигини кўрсатади”, деб ёзган Трамп.
Уайт Эронда 2018 йилнинг ёзида ушланган эди. Америка ОАВларига кўра, у бу мамлакатга севгилиси билан борган. ISNA’нинг хабар беришича, америкалик Эроннинг миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларда айбланган. У 13 йилга қамалган эди. “Associated Press”нинг хабар беришича, Уайт тиббий кўрикдан ўтиш учун март ойида Эрон қамоқхонасидан вақтинча озод қилинган.
Жорий йилнинг 3 июнь куни “Fars” агентлиги олим Сирус Асгарийнинг Эронга қайтгани ҳақида эълон қилди. Ушбу эронлик тадқиқотчи илгари АҚШда ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси