Ашраф Ғанининг укаси “Толибон” сафига қўшилди
Олам
−
21 Август 2021
16220Бугун, 21 август куни Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғанининг укаси Ҳашмат Ғани Аҳмадзай “Толибон”га содиқлигини билдириб, қасамёд қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ҳашмат Ғани Аҳмадзайнинг қасамёди вақтида толиблар билан яқин алоқада бўлган “Ҳаққоний тармоғи” террорчилик ташкилотининг юқори мартабали вакили Ҳалил ал-Раҳмон Ҳаққони ҳам қатнашган.
Қайд этиш керакки, ўзини Президент вазифасини бажарувчи, деб эълон қилган Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ “Толибон” ҳаракатига қасамёд қилишдан бош тортиб, музокара столига ўтиришга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг, у Тожикистон, Омон ва Ўзбекистонда экани айтилди. Бироқ, якунда уларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади. Жорий йилнинг 18 август куни эса, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ашраф Ғани ва унинг оила аъзоларига бошпана берганини айтганди.
Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.
LiveБарчаси