Ашраф Ғани “Толибон” асирларини афв қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади
World
−
11 March 2020 5184 1 minute
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” асирларини озод қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда “ToloNews” хабар берди.
“Президент Афшраф Ғани ҳукумат ва “Толибон” ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳибсдаги толибларни афв этиш ва озод қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади”, дейилади хабарда.
Президент саройи матбуот хизмати вакили Седиқ Седиққининг маълум қилишича, баафсил маълумотлар эртага очиқланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШ ва “Толибон” ўртасида тузилган битимга кўра, Афғонистон ҳукумати “Толибон”нинг 5 минг асирини озод қилиши керак эди. Ўз навбатида “Толибон” минг нафар асирни афв қилади.
Live
All