Ашхободда нон учун турнақатор навбатлар кўпайяпти

Жамият

Туркманистонда давлат дўконлари олдида нонга навбатлар пайдо бўлиши мамлакатнинг турли ҳудудларида эмас, балки пойтахт Ашхободда ҳам одатий ҳолга айланиб қоляпти. Бу ҳақда “Хроника Туркменистан” хабар бермоқда.

Пойтахтнинг Парахат-7 микрорайонидаги ва “Ahal gallaönümleri”га туташ давлат дўконларида ҳар бир одамга 1 манатдан икки донадан нон сотиляпти. Кўп фарзандли оилаларга бу етмагани учун, ҳар куни бир оиладан 2-3 киши нон учун навбатда туришига тўғри келяпти.

Бу дўконга Ашхободдаги турли нонвойхоналардан нон келади. Аммо харидорлар Анев ёпилган нонларини кўпроқ сотиб олади. Бироқ шаҳарликлар нон ўлчами кундан кунга кичраяётгани, нархи эса ўзгармаётганидан шикоят қила бошлаган.

Таъкидлаш керакки, хусусий дўконларда нон доим бўлади. Бироқ у давлат дўконига қараганда уч баравар қимматроқ сотилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ашхобод нон

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг