АҚШда “шатдаун”нинг олдини олиш ҳаракатлари бошланди

Олам

image

АҚШда Демократлар ва Республикачилар мамлакатнинг жанубий чегаралари ҳавфсизлигини таъминлаш ва “шатдаун”нинг олдини олиш бўйича янги музокаралар ўтказди. 

Республикачилардан бўлган сенатор Ричард Шелбининг сўзларига кўра, конгрессменлар узоқ давом этган ёпиқ мажлисда келишувга эришган. ВВСнинг ёзишича, келишув тафсилотлари кейинроқ очиқланади.

Конгрессменлар келишувини Техас штатида бўлиб турган АҚШ президент Дональд Трамп маъқуллайдими ёки рад қиладими ҳозирча номаълум.

“Биз ҳар қандай шароитда ҳам деворни қурамиз”, деган сенатор Шелби.

Музокара иштирокчилари келишувни душанба куни имзолашга умид қилган. Шу тариқа улар Конгрессга бюджетни тасдиқлаш учун қонун қабул қилишга вақт ажратмоқчи бўлган. Бироқ музокаралар боши берк кўчага кириб қолгач, буни иложи бўлмаган ва кейинроқ келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 35 кун давом этган “шатдаун” – федерал ҳукумат ишининг тўхтатилиши жорий йилнинг 25 январь куни ниҳоясига етди. Аммо “шатдаун” 15 февраль куни қайта бошланиши мумкин. Негаки, ҳукумат идораларига 15 февралга қадар молиявий маблағ ажратилган.

АҚШда Ҳукумат ва Конгресс ўртасидаги можаролар Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш режасини амалга оширишга бел боғлагани ортидан бошланди. Парламент девор қурилиши учун Трамп сўраган 5,7 млрд долларни бюджетга киритишни истамаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ шатдаун

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг