АҚШ Ўзбекистонни ҳарбий савдода Россиядан узоқлаштириш ҳаракатига тушди

Олам

image

АҚШ Марказий Осиё мамлакатлари Россиядан қурол олишдан воз кечиб, Америка билан шартнома тузишларига ҳаракат қиляпти. Бу ҳақда кеча, 5 январь куни АҚШ Конгресси Сенатининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитасидаги эшитувларда АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) бошлиғи генерал Жозеф Вотел маълум қилди.
 
“Марказий Осиё мамлакатларини Россия билан ҳарбий савдолардан узоқлаштирмоқчимиз, бироқ Америка тизимларининг қимматлиги кейинчалик ҳам Қозоғистон каби давлатга муаммо бўлиши мумкин”, деган генерал.
 
“Ўзбекистон ўз ҳарбий харидларини диверсификациялашга қизиқиш билдирди ва харид қилмоқчи бўлган Америка тизимлари ҳамда ускуналари рўйхатини тақдим этди. Бундай қизиқиш Ўзбекистонни Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширишдан узоқлаштириш ва муносабатларимизни чуқурлаштириш учун ажойиб имкониятдир”, деган Вотел.
            
Генерал Тожикистон билан ҳам алоқалар яхшиланаётганини маълум қилган ва бу ҳол пойтахт Душанбе яқинидаги ҳарбий базада расмий Москванинг таъсири ўсиб бораётганига қарамай юз берганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ЖозефВотел

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

2.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг