Аш-Шара Суриянинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Вазирлар орасида насроний аёл ҳам бор
Олам
−
30 Март 6984 2 дақиқа
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тақдим этди. Бу ҳақда кеча, 29 март куни SANA агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, аш-Шара “яратилиш ва ўзгаришлар ҳукумати” деб атаган Вазирлар Маҳкамасидаги аксарият ўринларни унинг иттифоқчилари қўлга киритди. Улар орасида бир нафар аёл киши ҳам бор. У насроний озчилик вакили ва узоқ вақтдан бери Башар Асад режимига мухолиф бўлган Ҳинд Қабават бўлиб, унга Сурия ижтимоий ишлар ва меҳнат вазири лавозими насиб этди.

Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари аш-Шара даврида олган лавозимларини сақлаб қолди.
Сурия муваққат раҳбари ҳукуматнинг асосий устувор йўналишлари Сурияни “қайта қуриш” ҳамда “миллат ва ҳар бир фуқаро манфаатларини кафолатлайдиган кучли ва барқарор давлат” яратиш, шунингдек, коррупсияга қарши кураш, армияни ривожлантириш ва иқтисодиётни мустаҳкамлаш бўлишини таъкидлади.

Сурия ҳукуматининг янги таркиби қуйидагича:
- Ташқи ишлар вазири Асад ал-Шибоний.
- Мудофаа вазири Мурҳаф Абу Қасра.
- Ички ишлар вазири Анас Хатаб.
- Адлия вазири Мазҳар ал-Вайс.
- Вақфлар вазири Муҳаммад Абу ал-Хайр Шукрий.
- Олий таълим вазири Марвон ал-Ҳалабий.
- Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазири Ҳинд Қабават.
- Энергетика вазири Муҳаммад ал-Башир
- Молия вазири Муҳаммад Юсир Барнея
- Иқтисодиёт вазири Нидал ал-Шаар.
- Соғлиқни сақлаш вазири Мусааб Назал ал-Али.
- Маҳаллий бошқарув ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Муҳаммад Анжарани
- Фавқулодда вазиятлар ва офатлар вазири Раед ал-Солиҳ
- Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Абд ал-Салом Ҳайкал
- Қишлоқ хўжалиги вазири Амжад Бадр
- Таълим вазири Муҳаммад Абдурраҳмон Тарко
- Жамоат ишлари ва уй-жой вазири Мустафо Абд ал-Разак
- Маданият вазири Муҳаммад Солиҳ
- Спорт ва ёшлар вазири Муҳаммад Самиҳ Ҳамид
- Туризм вазири Мазен ал-Салхоний
- Маъмурий ривожланиш вазири Муҳаммад Скаф
- Транспорт вазири Яаруб Бадр
- Ахборот вазири Ҳамза Мустафо
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Аҳмад аш-Шара икки ҳафта ичида мамлакат ҳукумати таркибини ўзгартириш ниятида экани хабар қилинганди. Март ойи ўрталарида эса Аҳмад аш-Шара беш йиллик ўтиш даври учун мўлжалланган вақтинчалик конституциявий декларацияни имзолади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь