Аш-Шара Сурия амалдорларини алмаштиради
Олам
−
06 Февраль 6797 2 дақиқа
Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний) икки ҳафта ичида мамлакат ҳукумати таркибини ўзгартириш ниятида. Бу ҳақда Суриянинг юқори мартабали расмийларга таяниб, “The National” хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда фаолият юритаётган бир нечта вазирлар ўзгариш арафасида.
“Гап бир неча кун, кўпи билан бир неча ҳафта ичида вазирларни алмаштириш ҳақида кетмоқда”, деган нашр манбаларидан бири.
Қўшимча қилинишича, ҳаттоки муваққат бош вазир Муҳаммед ал-Башир ўз лавозимини сақлаб қолиши ҳам номаълумлигича қолмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, аш-Шарадан бошқа ҳеч ким ўзгаришлар қандай кечишини билмайди, фақат Асад ал-Шибоний ташқи ишлар вазири сифатида қолади.
Расмийнинг қўшимча қилишича, 20 та вазирлик таркиби 2024 йил декабрида Башар Асаднинг кетиши натижасида юзага келган “сиёсий бўшлиқ”да шакллантирилган.
Маълум қилинишича, АҚШ аввалроқ Сурия билан муносабатларни яхшилаш учун ҳокимиятдаги радикал унсурларни мамлакатни бошқаришдан четлаштириш зарурлигини очиқ-ойдин билдирган.
“National” нашрининг аниқлик киритишича, Сурия ҳукуматининг деярли барча аъзолари Ал-Шара бошчилигидаги “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи билан чамбарчас боғланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда собиқ президент Башар Асад режими ағдарилганидан кейин мамлакатни қайта қуриш жараёни доирасида миллий герб, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар янгиланиши ҳақида хабар берилганди. Тарихчилар, тадқиқотчилар ва олимлардан иборат 50 нафар кўнгилли гуруҳ Сурия учун миллий рамзларни ишлаб чиқиш лойиҳаси устида ишламоқда. Лойиҳа 3-4 ой ичида якунланиши кутилмоқда. Жамоа аъзолари лойиҳа тафсилотлари сизиб кетишининг олдини олиш учун махфийлик шартномасини имзолаган.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь