Сурия герб ва давлат рамзларини янгилайди

Олам

image

Сурияда собиқ президент Башар Асад режими ағдарилганидан кейин мамлакатни қайта қуриш жараёни доирасида миллий герб, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар янгиланади. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, Mpire Agency брендинг ва маркетинг компанияси асосчиси Муҳаммад Сельвайе бошчилигидаги 50 нафар кўнгиллилар гуруҳи Суриянинг шахсий гувоҳномалари, паспортлари, расмий ҳужжатлари ва миллий логотипини қайта лойиҳалаштирмоқда. Шунингдек, давлат муассасаларининг валюта ва рамзлари дизайнига ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, ташаббус Муҳаммад Сельвайенинг ҳамкасби Васим Кадура Facebook’да “Сурияга янги ўзига хослик керак” деб ёзганидан кейин бошланган.

Дизайнернинг таъкидлашича, бу нафақат эстетик ўзгариш, балки Сурия тарихи, маданий мероси ва меъморчилигини акс эттирувчи ўзига хосликни яратиш демакдир.

“Ушбу лойиҳа халқнинг дахлдорлик туйғусини кучайтириш ва халқаро майдонда мамлакатни намоён қилишда ғоят муҳим”, деган у. 

Қайд этилишича, тарихчилар, тадқиқотчилар ва олимлардан иборат 50 нафар кўнгилли гуруҳ Сурия учун миллий рамзларни ишлаб чиқиш лойиҳаси устида ишламоқда. Лойиҳа 3-4 ой ичида якунланиши кутилмоқда. Жамоа аъзолари лойиҳа тафсилотлари сизиб кетишининг олдини олиш учун махфийлик шартномасини имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг давлат байроғи ўзгартирилган эди. Дастлаб, Германия пойтахти Берлиндаги Сурия элчихонаси биносидаги давлат байроғи қизил ўрнига яшил чизиқли янгисига алмаштирилганди. Парижнинг 7-округидаги республика элчихонаси биносидаги Сурия давлат байроғи ҳам қизил ўрнига яшил чизиқли янгисига алмаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия герб давлат рамзлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг