Аш-Шара нефтни Сурия орқали ташишни таклиф қилмоқда
Олам
−
16:32 2140 2 дақиқа
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шара Яқин Шарқ мамлакатларини савдо йўлларини қайта қуриш ва АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро оқибатларини бартараф этиш учун Суриянинг логистика имкониятларидан фойдаланишга чақирди.
“Сурия ўтган йили Дамашққа келганимиздан бери ўзининг стратегик жойлашуви муҳимлигини таъкидлади, аммо аслида дунё бунга Эронда уруш бошланганидан кейин эътибор қаратди. Сурия энергия етказиб бериш учун хавфсиз йўлак ва муқобил йўналишдир. Бу, айниқса, Форс кўрфази мамлакатлари ва Туркия ўртасидаги транспорт алоқаларига тааллуқлидир. Суриянинг Ўрта ер денгизига кириш имконияти уни шарқий ва ғарбий таъминот занжирлари ўртасидаги ажойиб ва ишончли бўғинга айлантиради”, дейди Сурия раҳбари Туркиянинг “Anadolu” агентлигига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбий операцияси туфайли юзага келган логистика инқирози фонида Ироқ нефтининг бир қисми аллақачон Сурия денгиз портлари орқали экспорт қилинмоқда. Унинг фикрича, Дамашқнинг Туркия, Иордания ва Форс кўрфази мамлакатлари билан яхши муносабатлари муқобил таъминот занжирларини ривожлантиришга хизмат қилади. Аш-Шара ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, айрим мамлакатлар учун вақтинчалик ечимлар тез орада доимий бўлиб қолишига умид қилмоқда.
Сурия Президенти "Тўрт денгиз" дастури энг истиқболли лойиҳа эканини билдирган. Сурия раҳбариятининг фикрига кўра, у Озарбайжон, Сурия ва Туркия ҳудуди орқали Каспий, Ўрта ер денгизи ва Қизил денгиз, шунингдек, Форс кўрфази логистикасини боғлаши керак. Иш давом этаётган ушбу лойиҳани амалга ошириш савдо йўналишларини оптималлаштириш ва бутун минтақада логистикани арзонлаштириш имконини беради.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель