Асакада Кореяга ўқишга кетмоқчи бўлганлар 20 300 долларга “ухлатилди”
Жамият
−
15 Июнь 2020
6800Андижон вилоятининг Асака туманида Корея давлатига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқаролардан 20 минг доллардан ортиқ пул олган муассаса фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Терговга қадар текширув давомида “S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Н.Т. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 АҚШ доллари ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида фуқарони мактаб директори этиб тайинлашни ваъда қилган Халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси фирибгарлик устида қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси