Асад Эрдўғаннинг таклифини қабул қилиши мумкин – ОАВ
Олам
−
02 Декабрь 2024 11499 1 дақиқа
Сурия Президенти Башар Асад мамлакатнинг шимолий ҳудудларида вазият кескинлашгани сабабли Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг муносабатларни нормаллаштириш бўйича таклифини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда “Hürriyet” нашри хабар берди.
“Асад бир йилдан бери қўлини узатиб турган Президент Эрдўғаннинг қўлини сиқмаслик хатосининг оқибатини тушунди... Аммо ҳали кеч эмас. Янги вазиятда Асад Эрдўғаннинг қўлини сиқиши мумкин”, деб ёзади нашр шарҳловчиси Абдулқодир Селви.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Сурия Президенти Башар Асад ўртасидаги учрашув август ойида чегара назорат пунктида бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. 24 июль куни Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Эрдўған ва Асад ўртасидаги учрашувни ташкил қилиш устида иш олиб бораётганини айтганди.
Шунингдек, сентябрь ойида Эрдўған ҳам Башар Асад билан учрашишга тайёрлигини, Дамашқдан жавоб кутаётганини айтган эди.
Live
Барчаси