Эрдўған ва Асад август ойида учрашиши мумкин
Олам
−
27 Июль
3378Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Сурия Президенти Башар Асад ўртасидаги учрашув август ойида чегара назорат пунктида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Turkiye” газетаси хабар берди.
“Анқарадаги манбалар учрашув исталган вақтда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди. Эрдўған ва Асад ўртасидаги учрашувнинг биринчи варианти Ироқ эди, бироқ энди Анқара учрашувни Туркиянинг Сурия билан чегарасидаги “Касаб\Яйладаги ” назорат-ўтказиш пунктида ўтказишни маъқул кўрмоқда. Жараён жуда тез кетмоқда, икки етакчининг қўшма сурати август ойида пайдо бўлиши мумкин”, деб ёзади газета.
Қайд этилишича, учрашувда Россия Президенти Владимир Путин ҳам иштирок этиши мумкин. 24 июль куни Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Эрдўған ва Асад ўртасидаги учрашувни ташкил қилиш устида иш олиб бораётганини айтди. Шу билан бирга, вазир "аниқ бир нарса ҳақида гапиришга эрта" эканлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Сурия Президенти туркиялик мавқедоши билан “мамлакат манфаатларига жавоб берадиган” учрашувга тайёр эканини айтган.
Азизбек Эшмаматов