Асад билан учрашишга тайёрман – Эрдўған

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия Президенти Башар Асад билан учрашишга тайёрлигини, Дамашқдан жавоб кутаётганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этиш учун АҚШга учишдан олдин журналистлар билан суҳбатда сўз очди. 

“Туркия ва Сурия муносабатларини нормаллаштириш учун Башар Асад билан учрашув ўтказишни хоҳлаётганимизни айтдик. Бу учрашув билан мамлакатларнинг муносабатларида янги босқич бошланишига ишонаман”, деган Эрдўған.

Туркия Президенти Суриядаги кескин вазиятга чек қўйиш вақти келганини таъкидлади.

Яқинда Асад ва Эрдўғаннинг эҳтимолий учрашуви ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. “Hurriyet” газетаси манбаларга таяниб, бундай учрашув август ойида Бағдодда ўтказилиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди. Бошқа оммавий ахборот воситалари музокаралар Москвада бўлиши мумкинлигини ёзганди.

“Биз Суриядаги тарангликка барҳам бериш кераклигини ва у ердаги беқарорлик, давлат терроризми, айниқса, террорчилик ташкилотлари ва албатта, Исроил томонидан содир этилишини аниқ тушунтирамиз. Бу энди оддий оддий терроризм эмас, бу давлат терроризмидир. Биз буни ҳозиргача кўп марта такрорладик. Лекин баъзилар, айниқса Ғарб давлатлари буни тушунмасликка ҳаракат қилмоқда. Биз буни айтишни талаб қиламиз ва масала бўйича БМТдаги нутқимда ҳам билдираман. Туркия ва Сурия бу тарангликни тугатиш ва бутун Сурия ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилади. Биз Дамашқ маъмуриятининг бир муддат Сурияда ҳеч қандай тўқнашув бўлмаслигини таъминлаганини кўришимиз керак. Суриядан ташқарида миллионлаб инсонлар ўз ватанларига қайтишни кутмоқда”, деган Туркия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Сурия Президенти Башар Асад ўртасидаги учрашув август ойида чегара назорат пунктида бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. 24 июль куни Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Эрдўған ва Асад ўртасидаги учрашувни ташкил қилиш устида иш олиб бораётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия Президенти Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг