Артур Бетербиев мутлақ жаҳон чемпионига айланди (видео)

Спорт

image

13 октябрга ўтар кечаси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун икки россиялик боксчилар Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўзаро тўқнаш келди.

Ҳозиргача мағлубиятсиз келаётган икки чарм қўлқоп устаси ўртасидаги шиддатли жанг тўлиқ давом этди.  Ҳакамлар қарорига кўра, 114-114, 115-113, 116-112 ҳисобида Артур Бетербиев ғалаба қозонди ва ўз вазнида мутлақ чемпионга айланди.

Бунгача Бетербиев WBC, WBO ва IBF камарларига эгалик қилиб келаётганди. Мағлубият оқибатида Бивол ўзига тегишли WBA ва IBO камарларини рақибига бой бериб қўйди ҳамда профбоксдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. 33 ёшли Бивол шу вақтга қадар 23 та ғалабали серия қайд этиб келаётганди. 39 ёшли Бетербиев эса профбоксдаги 21-жангида ҳам зафар қучди.


Мақола муаллифи

Теглар

Артур Бетербиев жаҳон чемпиони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made