“Арсенал” жароҳатлар гирдобида қолди
Спорт
−
20 Январь
844Лондоннинг “Арсенал” клуби марказий ҳимоячиси Уильям Салиба жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, франциялик футболчи жароҳат сабаб 2 ҳафтани ўтказиб юборади. 2 февраль куни бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити”га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида. Шунингдек, Салиба сонидан олган жароҳатини деб жамоасининг кейинги 3 та ўйинида ёрдам беролмайди.
Маълумот ўрнида, Салиба “Арсенал”нинг АПЛ доирасида “Астон Вилла”га қарши ўйинида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Аввалроқ, вингер Букайо Сака ва ҳужумчи Габриель Жезус ҳам жароҳат сабаб клубига ёрдам бера олмаётганди.
Салиба “канонирлар” сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг нархи “Transfermarkt” порталида 80 миллион еврога баҳоланган.