“Арсенал” учинчи бор еврокубок финалида мағлуб бўлди

Спорт

image

Кеча, 29 май куни ушбу мавсумдаги илк еврокубок эгасининг номи аниқланди. Баку шаҳридаги “Олимпия” стадионида ўтказилган Европа лигаси финали баҳсида Лондоннинг икки клуби “Челси” ва “Арсенал” ўзаро куч синашди.

Ўйин тенг курашлар остида ўтган бўлсада, “Челси” клуби футболчилари ўзлари яратган вазиятлардан унумли фойдалана олишди. Биринчи бўлим томонларнинг муросаси билан ёдда қолган эди. Аммо иккинчи бўлим бошидаёқ, “кўклар” “Арсенал”нинг собиқ футболчиси киритган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шундан кейин Педро ва Азарнинг дублига “конанирлар”дан Алекс Ивоби бир марта жавоб қайтарди.

Маълумот учун, ушбу соврин “Челси” мураббийи Маурисио Сарри фаолиятидаги илк соврин ҳисобланади. “Арсенал” мураббийи Унаи Эмери эса фаолиятида илк бор Европа лигаси финалида мағлуб бўлди. У ушбу мусобақада “Севилья” клуби билан қаторасига уч марта ғолиб чиққан эди.

“Челси” – “Арсенал” 4:1 (0:0, 4:1).
Баку шаҳри, “Олимпия” стадиони.

Голлар: Жиру (49, 1:0), Педро (60, 2:0), Азар (65-пен, 3:0), Ивоби (69, 3:1), Азар (72, 4:1).

“Челси”: Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Заппакоста, 89), Жиру.

“Арсенал”: Чех, Косьельни, Монреаль (Ивоби, 67), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра, Мэйтленд-Найлз, Жака, Озил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68).


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Арсенал Футбол Европа лигаси

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made