“Арсенал” Лига кубоги финалига йўл олди
Спорт
−
04 Февраль 739 1 дақиқа
Кеча, 3 февраль куни Англия Лига кубоги доирасида “Арсенал” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги ярим финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Арсенал” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашув бошида “Челси” ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қилди, бироқ амалга оширилган ҳужумлар самара бермади. Иккинчи бўлимда ҳам узоқ вақт ҳисоб очилмади. Фақат учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар, 90+7-дақиқада Кай Хавертц гол уриб, “Арсенал”га ғалаба келтирди.
Шу тариқа, икки учрашув натижасига кўра, “Арсенал” 4:2 ҳисобида зафар қучиб, Лига кубоги финалига йўл олди.
Ярим финалнинг иккинчи учрашуви бугун, 4 февраль куни “Манчестер Сити” ва “Ньюкасл” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтликнинг дастлабки баҳсида Пеп Гвардиола шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Live
Барчаси