“Арсенал”га қараганда тажрибамиз кўпроқ – Тухель

Спорт

image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Томас Тухель Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) чорак финал доирасида “Арсенал”га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу мавсумда биз Бундеслигадан фарқли равишда ЕЧЛда яхши натижаларни кўрсатмоқдамиз. Минимал мақсадга эришдик, чунки чорак финалга саноқли жамоалар чиқа олади. Энди ҳамма нарса омадга боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳакамларнинг бир-икки қарори ҳам баҳс тақдирини ҳал қилади. Биз ярим финалга чиқмоқчимиз. Артета қўл остида “Арсенал”нинг ўйини ўзгарди. Клуб дунёдаги энг қийин лигада пешқадамлик қилмоқда, аммо биз кучли томонларимиздан қандай фойдаланишни яхши биламиз.“Арсенал”га қараганда ЕЧЛда кўпроқ тажрибамиз бор”, дейди Тухель

Маълумот учун, “Арсенал” - “Бавария” ўртасидаги биринчи учрашув 10 апрелга ўтар кечаси Лондонда бўлиб ўтади. Баҳсни Гленн Нюберг бошчилигидаги швециялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Бавария Томас Тухель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made