“Арсенал” АПЛни ишончли ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Кеча, 5 август куни Лондондаги “Селхерст Парк” стадионида Англия Премьер лигаси янги мавсумининг очилиш учрашувида “Арсенал” “Кристал Пэлас” билан куч синашди.

Баҳс 2:0 ҳисобида “тўпчилар” фойдасига ҳал бўлди. Дастлаб, ўйининг 20-дақиқасида Габриэл Мартинелли укариналик ҳимоячи Александр Зинченко томонидан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Учрашув якунида эса “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Марк Гехи автогол муаллифига айланди. Шу тариқа, “Арсенал” Англия чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлаб олди.

“Кристал Пэлас” – “Арсенал” 0:2

Голлар: 0:1 – 20 (дақиқа), Мартинелли, 0:2 – 85, автогол Гехи.

Кристал Пэлас – Гуаита, Клайн, Андерсен, Гехи, Митчелл, Шлупп (Хьюз, 86), Эзе (Эбиовей, 86), Дукуре (Миливоевич, 75), Айю, Заа, Эдуар (Матета, 58).

Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Тирни, 83), Джака, Парти, Эдегор (Локонга, 90), Сака, Габриэл Жезус (Нкетиа, 83), Мартинелли.

Огоҳлантиришлар: Жака (44), Уайт (60), Клайн (64).

Маълумот учун, кейинги турда “Кристал Пэлас” сафарда “Ливерпуль” билан ўйнайди. “Арсенал” эса ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Кристал Пэлас” “Арсенал”

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг