Арманлар руслар қўриқлаётган ҳудудлардан Озарбайжонни ўққа тутди

Олам

image

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан давлат чегараси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимининг навбатдаги бузилиши ҳақида хабар берди. 

Маълум қилинишича, 28 ноябрга ўтар кечаси Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжоннинг Калбажар, Дашкесан ва Товуз районлари аҳоли пунктлари йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутган. 

Отишма турли калибрли ўқ отиш қуролларидан амалга оширилган. 

Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россия ҳарбий контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги ноқонуний арман қуролли тузилмалари аъзолари Шуша, Хўжаванд, Хўжали ва Ағдам йўналишларида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутганини маълум қилди. 

Хабарда айтилишича, Озарбайжон армияси бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг