Арманистоннинг собиқ раҳбари яна президентликка даъво қилмоқчи
Олам
−
04 Март 2021
3852Арманистоннинг собиқ Президенти Роберт Кочарян Арманистон раҳбари мақоми учун яна курашишга тайёрлигини билдирди.
"Мен иштирок этаман ва ғалаба қозонаман деб даъво қиламан, демакки бу мамлакатда бирор нарсани ўзгартириш кераклигига, уни тузатиш кераклигига ҳам даъво қиламан", деган сиёсатчи.
Шу билан бирга, у республикани бошқаришга, "мамлакат ривожланишининг бошқарилиши ва динамикаси"ни тиклаш учун етарлича тажрибага эга эканлиги ҳақида фикр билдирган.
Бундан ташқари, экс-президент мухолифат ва ҳарбийларнинг Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфоси ҳақидаги талабларини қўллаб-қувватлашини айтган.
Маълумот ўрнида, Кочарян 1998-2008 йилларда Арманистон Президенти бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди.
Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди.
LiveБарчаси