Aрманистоннинг чегарадаги вазиятга ёндашуви кескинликни келтириб чиқариши мумкин – Алиев

Олам

image

Арманистоннинг чегарадаги вазиятга нохолис муносабатда бўлиши ва ушбу масалани халқаро даражага кўтаришга бўлган уринишлари минтақада кескинликни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев AҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан телефон орқали мулоқоти чоғида айтиб ўтди.

Илҳом Алиев сиёсатчи билан суҳбатда расмий Баку минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга содиқлигини айтган. Президент, шунингдек, минтақадаги можародан кейинги вазиятни юқори баҳолаган ва зиддиятлардандан олти ой ўтгач, Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият барқарорлигича қолаётганини таъкидлаган.

Хабарга кўра, Алиев Жейк Салливаннинг Озарбайжон ва Aрманистон ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича музокараларни бошлаш зарурлиги тўғрисидаги фикрига қўшилишини билдирган. Шунингдек, у ушбу жараённи 2020 йил 10 ноябрдаги уч томонлама баёнотга мувофиқ амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган. 

Аввалроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян озар-арман чегарасида кескинликнинг кучайиши тенденцияси кузатилаётганини, чегаранинг айрим участкаларида Озарбайжон Қуролли кучлари ўзини тажовузкор тутаётганини иддао қилиб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Пашинян Озарбайжон аскарлари мамлакатни тарк этиши учун Россия Президенти Владимир Путиндан ҳарбий ёрдам сўраганди. Шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон ўзининг Facebook’даги саҳифасида Озарбайжон қўшинларини Арманистон ҳудудидан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлаганди.

Ўз навбатида расмий Баку Ташқи ишлар вазирлиги Ереваннинг Озарбайжон-Арманистон чегарасини мувофиқлаштириш жараёнларига муносабатини номуносиб деб баҳолади ва Арманистон расмийларини сайлов арафасида вазиятдан ички сиёсий мақсадларида фойдаланмасликка чақирди

 

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг