Арманистоннинг биринчи Президенти Пашинянни мамлакатни тарк этишга чақирди 

Олам 3575
image

Арманистоннинг биринчи Президенти Левон Тер-Петросян мамлакат Бош вазири Никол Пашинянни зудлик билан истеъфога чиқишга ва Арманистонни тарк этишга чақирди. 

Тер-Петросян яқинда бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловларини тарихдаги "энг шармандали сайловлар" бўлишини айтган. 

"Мен жамиятда навбатдан ташқари сайловлар ташкил этилса, барча сайлов участкалари кескинлик "ўчоғи"га айланиб кетиши мумкин деган фикрларга қўшиламан", деган Тер-Петросян. 

Собиқ Президент Пашиняннинг истеъфога чиқиши ва партиясиз Бош вазир тайинланишини янги сайловлар олдидан қилиниши керак бўлган ягона йўл деб билган. 

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди.  

Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3
t
×