Арманистонда рўй берган қотиллик ортидан 500 кишилик жанжал келиб чиқди
Олам
−
29 Апрель 2020
9433Арманистоннинг Гавар шаҳрида кеча, 28 апрель куни кечқурун отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҳужум қилган шахслар автомобилда воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган, бироқ ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилган.
Пойтахт Еревандан Гаварга кўплаб полиция кучлари юборилган. Воқеа жойига Арманистон ички ишлар вазири Арман Саркисян ҳам етиб келган.
Шифохона полиция назорати остига олинган. Аммо ҳалок бўлганлардан бирининг қариндошлари ва дўстлари тиббий марказга бостириб киришган ва “самосуд” уюштирган.
Гегаркуник вилояти губернатори Гнел Саносяннинг сўзларига кўра, 500 га яқин киши шифохонага ёприлиб келган.
“Улар шифохонанинг буюмларини синдиришди, ярадорлар ётган хонага этиб бориб, уларнинг бўғизларини кесиб ташлашди ва кейин кетишди. Полиция уларга халақит бера олмади”, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.
Арманистон полициясининг матбуот хизмати хабар беришича, воқеа юзасидан “икки ёки ундан ортиқ кишини ўлдириш, қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний олиш ва сақлаш” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь