Арманистонда Пашинянга қарши митинг бўлди. 130 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
13 Май
2898Арманистон мухолифати тарафдорлари мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, Ереван кўчаларини тўсиб қўйишга киришди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, одамлар кўчаларни скамейкалар ва ахлат қутилари билан тўсиб қўйган, намойишлар содир бўлган жойга полиция етиб келган, ҳибсга олинганлар ҳам кузатилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Арманистон полицияси аллақачон 130 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олганини хабар қилди.
“Маҳаллий вақт билан соат 10:40 ҳолатига кўра, Ереванда кўчаларни тўсаётган 134 киши қўлга олинди”, дейилади расмий хабарда.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, улар полициянинг қонуний талабларига бўйсунмаган. Ҳибсга олиш вақтида полиция нафақат қоидабузарларга, балки журналистларга ҳам куч ишлатгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам Ереван марказидаги майдонда 20 мингдан ортиқ одам мамлакат Бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб, митинг ўтказганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15