Арманистонда мухолифат Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда

Олам

image

Арманистон пойтахти Ереван марказида мухолифат митинги бўлиб ўтмоқда. Норозилар Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қиляпти. Бу ҳақда “Голос Армении” хабар берди.

Митинг маҳаллий вақт билан 15:00 да Маршал Баграмян проспектидаги Арманистон Миллий Мажлиси (парламент) биноси олдида бошланди. Нашрнинг ёзишича, бино ёнида чодирлар ўрнатилган. Парламент панжараси бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари саф тортган.

Мухолифатдаги “Ватанни қутқариш ҳаракати” баёнотига кўра, Ҳукумат ҳарбий асирлар ва бедарак йўқолганлар муаммоси ҳақида спекуляция қилиб, Баграмян проспектида провокация уюштирмоқчи.

“Биз фуқароларни провокацияларга берилмасликка чақирамиз. Полициядан вазиятни кузатиб боришини ва исталмаган ҳодисалар ва оқибатларнинг олдини олишни талаб қиламиз. Акс ҳолда, оқибатлар учун масъуллар жавобгардир”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль, Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди.

Кейинчалик, Ереванда кескинликнинг кучайиши ортидан Пашинян ўз тарафдорлари билан пойтахт кўчалари бўйлаб юриш ўтказди ва Республика майдонида бир неча баёнотлар берди.

Шундан сўнг, Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Республикадаги вазиятни муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг