Арманистонда сиёсий инқироз: Пашинян аҳолини қандай тинчлантирмоқда?
Олам
−
25 Февраль 2021
5037Аввалроқ Арманистонда сиёсий мувозанат издан чиққани, ҳарбийлар мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгани ва намойишлар бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ереванда кескинликнинг кучайиши ортидан Пашинян ўз тарафдорлари билан пойтахт кўчалари бўйлаб юриш ўтказди ва Республика майдонида бир неча баёнотлар берди:
“Менинг барча аскарлар зобитлар ва генералларга буйруғим – ўз бурчингизни бажаринг, Арманистоннинг чегаралари ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилинг. Бу менинг буйруғим ва уни ҳеч ким буза олмайди”.
Пашинян истеъфосини талаб қилаётган зобитларга жавоб берар экан, армия сиёсий жараёнларда қатнаша олмаслигини ва у фақат сайланган Ҳукуматга бўйсуниши кераклигини таъкидлаган.
“Менинг ҳокимиятдан кетишимни халқ ҳал қилиши керак”, дейди Пашинян.
Арманистон мухолифатининг етакчиси Манукян эса парламент атрофида баррикадалар (сунъий тўсиқлар – таҳр.) қуришга чақирмоқда. Пашинян мухолифатни норозилик намойишини тугатишга ва тинч мулоқот бошлашга даъват этди.
Бош вазир шунингдек, рақиблари чегарадан чиқадиган бўлса, ҳибсга олинишларини огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, Пашинян бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси раҳбарини халққа нисбатан ҳарбий куч ишлатмасликка чақирган Арманистон Қуролли қучлари Бош штаби раҳбарини, шунингдек ушбу штабнинг юқори лавозимдаги бошқа бир аъзосини ҳам лавозимидан озид қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу эса ўз навбатида, армиянинг норозилигига сабаб бўлганди.
LiveБарчаси