Путин Пашинянга қўнғироқ қилди. У барча томонлардан тийилишни сўраган
Олам
−
25 Февраль 2021
9687Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Республикадаги вазиятни муҳокама қилди. Арманистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган телефон суҳбати ҳақида Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков томонидан хабар қилинди.
“Арманистондаги вазият муҳокама қилинди. Путин Арманистонда тартиб ва осойишталикни сақлаш, вазиятни қонун доирасида ҳал қилиш тарафдори эди. Россия давлати раҳбари ҳам барча томонларни тийилишга чақирди”, дейди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда сиёсий мувозанат издан чиққани, ҳарбийлар мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгани ва намойишлар бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси