Арманистонда ҳокимиятни ағдаришга уриниш бўлди

Олам

image

Арманистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳокимиятни эгаллаб олишнинг олдини олганини айтди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси баёнотига таяниб, Бош вазир Никол Пашинян маълум қилди.

Билдирилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “жиноий олигархик руҳонийлар”нинг Арманистон Республикасидаги вазиятни беқарорлаштириш ва ҳокимиятни эгаллаб олиш бўйича кенг кўламли ва машъум режасини йўққа чиқарган.

Ҳозирда хавфсизлик кучлари мухолифатдаги “Муқаддас кураш” ҳаракати етакчиси архиепископ Баграт Галстаняннинг уйида тинтув ўтказмоқда. У ва унинг тарафдорлари ҳокимиятни эгаллаш мақсадида терактлар тайёрлашда айбланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг