Арманистон яна Озарбайжонга айбловлар билан чиқди
Олам
−
04 Январь 2023
3389Озарбайжон 23 кундирки, бутун дунёнинг кўз ўнгида (тан олинмаган – таҳр.) Тоғли Қорабоғ аҳолисини этник тозалаш сиёсатини давом эттириб, мажбуран депортация қилишга ундамоқда. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Лочин йўлагининг озарбайжонлик экофаоллар томонидан тўсиб қўйилишига нисбатан билдирган навбатдаги баёнотида сўз боради.
“Арманистон ТИВ халқаро ҳамкорлар ва бутун илғор инсоният эътиборини Озарбайжон 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотида мустаҳкамланган Лочин йўлаги режимини қўпол равишда бузган ҳолда, Тоғли Қорабоғни уч ҳафтадан кўпроқ вақт давомида блокировка қилгани ва Тоғли Қорабоғни Арманистон ва бутун дунё билан боғлайдиган ҳаёт йўлини тўсиб қўйганига қаратади”, дейилади ТИВ баёноти аввалида.
Қайд этилишича, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги гуманитар инқироз кундан-кунга оғирлашиб бормоқда. Энг муҳим товарлар, озиқ-овқат ва дори-дармон тақчиллиги тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу сезиларли нотўғри овқатланишга олиб келади. Озарбайжон блокадасининг турли томонларида бўлган юзлаб оилалар ажралишда давом этмоқда. 120 минг киши қамалда қолган.
“Озарбайжон томонининг Лочин йўлаги ҳақиқатан ҳам очиқ эканлиги ҳақидаги баёнотлари мутлақо асоссиздир, ҳеч бўлмаганда ҳаёт учун хавфли вазият юзага келган тақдирда Қизил Хоч Халқаро қўмитасининг автомашиналарида чекланган миқдордаги беморларни Арманистон Республикасига олиб ўтишга рухсат берилгани шундан далолат беради”, дейиилади баёнотда.
Ереван 2022 йил 20 декабрда Арманистон томонининг Лочин йўлагининг ёпилиши ва Тоғли Қорабоғ аҳолиси учун гуманитар оқибатларни муҳокама қилиш бўйича илтимосига биноан чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини ўтказиш муҳимлигини қайд этган.
“Биз Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг мутлақ кўпчилигининг Озарбайжон томонидан коридор блокадасини олиб ташлаш ва халқаро ташкилотларнинг Тоғли Қорабоғга киришига рухсат бериш тўғрисидаги очиқ ва аниқ даъватларини юксак қадрлаймиз. Биз, шунингдек, Франциянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг юқорида айтиб ўтилган йиғилишидан кейинги ўн кунлик вақт ичида Хавфсизлик Кенгаши раисининг ҳозирги вазият бўйича матбуотга баёнотини қабул қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз”, демоқда расмий Ереван.
Шунингдек, Ереван гуманитар вазиятни баҳолаш, Қорабоғга гуманитар ёрдамларнинг тўсиқсиз киришини таъминлаш учун Тоғли Қорабоғ ва Лочин йўлагига халқаро фактларни ўрганиш миссиясини юбориш зарур деб ҳисоблайди.
“Озарбайжон 2020 йил 9 ноябрдаги Уч томонлама баёнотнинг 6-бандида кўрсатилган тамойилларга мувофиқ зудлик билан Лочин йўлагини очиши шарт, унга кўра Озарбайжон Лрчин йўлаги бўйлаб фуқаролар, транспорт воситалари ва товарларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини кафолатлайди ва Лочин йўлаги Россия Федерациясининг Тоғли Қорабоғда жойлашган тинчликпарвар кучлари назорати остида. Озарбайжоннинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида Уч томонлама баёнот қоидалари бузилганлиги сабабли, биз ҳам Россиядан ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ушбу қўпол қоидабузарликни бартараф этиш учун аниқ ҳаракатлар қилишини кутамиз”, дейилаган баёнот сўнгида.
12 декабрь куни ўзларини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.
Ереван буни Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади. Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян аввалроқ Ереван БМТ ва ЕХҲТ Минск гуруҳини Лочин коридорига баҳолаш миссиясини жўнатишга чақиргани ҳақида хабар берган эди. Республика Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилганидек, Тоғли Қорабоғда қамал туфайли озиқ-овқат тақчиллиги бошланган. 14 декабрь куни Арманистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Озарбайжонни Лочин йўлагини очишга мажбурлаш талаби билан мурожаат қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь