Арманистон ташкилотнинг аъзоси бўлиб қолмоқда – КХШТ
Олам
−
14 Июнь
2957Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг ташкилотдан чиқиш эҳтимоли ҳақидаги сўнгги баёнотлари фонида Ереван унинг тўлақонли аъзоси бўлиб қолмоқда, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда КХШТ котибияти маълум қилди.
“Биз Арманистон Республикасининг КХШТ тадбирларидаги иштироки сезиларли даражада қисқарганига қарамай, у ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиб қолаётганидан келиб чиқамиз”, деб таъкидлади КХШТ котибияти Пашиняннинг сўзларига изоҳ бериш сўровига жавобан.
Шунингдек, котибият Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзояннинг тушунтиришларига эътибор қаратди. Унга кўра, Пашинян Арманистон КХШТдан чиқаётганини назарда тутмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пашинян КХШТ билан муносабатлардаги навбатдаги мантиқий қадам ташкилотдан чиқиш бўлишини айтганди. Шунингдек, Александр Лукашенко даврида у ҳам, мамлакатнинг бошқа расмийлари ҳам Беларусга бормаслигини таъкидлади. Пашинян ўз позициясини “КХШТ етакчиларидан бири 44 кунлик урушни тайёрлашда иштирок этганини, Озарбайжонга ғалаба қозонишини рағбатлантирганини, ишонганини, тилаганини таъкидлагани” билан изоҳлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь