Арманистон Озарбайжон устидан судга мурожаат қилди

Олам

image

Арманистон инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилиб, Озарбайжон томонидан Лочин коридорини блоклагани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда 14 декабрь куни мамлакатнинг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича вакили идораси маълум қилди. 

“Арманистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилиб, Озарбайжонга нисбатан вақтинчалик чоралар қўллаш ва уни тўсиб қўйилган Лочин йўлагини очишга мажбурлаш талаби билан мурожаат қилди. Ҳозирги жараёнлар ва халқаро судлар билан вазиятнинг янада ривожланиши ҳақида қўшимча маълумот берамиз”, дейилади хабарда. 

Жорий йилнинг 12 декабрь куни ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Ереван бу қадамни расмий Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади.

Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни ҳамон давом эттирмоқда. 

Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made